Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Аммо хусусиятга эга бўлмаган нарсаларда инсон хоҳлаган нарсасини вужудга келтириши мумкин эмас. Шунинг учун бу ишлар инсон феълларидан эмас, нарсалар хусусиятларидандир. Оллоҳ Таоло нарсаларни яратди ва улар ичига хусусиятларнинг тақдир қилинганидан ўзгаси вужудга келмайдиган йўсинда жойлаштирди. Масалан, хурмо уруғидан олма эмас, хурмо ўсишини тақдир қилгани, инсон манийсидан бошқа ҳайвонлар эмас, фақат инсон бўлишини тақдир қилгани каби. Оллоҳ Таоло нарсаларда муайян хусусиятларни яратди. Масалан, оловда ёндириш, ёғочда ёниш, пичоқда эса кесиш хоссаларини яратиб, буларни вужуд қонунига мувофиқ ажралмайдиган заруратга айлантириб қўйди. Улар ажралгани зоҳир бўлса, Оллоҳ Таоло у нарсалардан хусусиятларни олиб қўйган бўлади ва бу одатдан ташқари ишга айланади. Бу иш пайғамбарлар учун, уларга мўъжиза қилиб берилади. Оллоҳ Таоло нарсаларда хоссалар яратгани сингари инсонда ҳам ғариза ва узвий эҳтиёжлар яратиб, буларнинг ичига нарсаларнинг хоссалари сингари муайян хусусиятларни жойлаштирди. Масалан, нав ғаризасида жинсий майл хоссаси, бақо ғаризасида мулк хоссаси, узвий эҳтиёжларда очлик хоссасини яратди ва хоссаларни вужуд қонунига мувофиқ нарсаларнинг заруратига айлантирди. Оллоҳ Таоло нарсаларда ва инсондаги узвий эҳтиёжлару ғаризаларда вужудга келтирган бу муайян хусусиятлар қадар деб номланади. Чунки Оллоҳ нарсалар, узвий эҳтиёжлар, ғаризаларни яратиб, уларга хусусиятларни белгилаб қўйди. Инсонда шаҳватнинг пайдо бўлиши, кўзини очганда кўриши, тош отганда тепага, ташлаганда пастга кетиши - буларнинг барчаси инсон феълидан эмас, албатта Оллоҳнинг феълидандир. Яъни нарсаларни яратиб, уларга муайян хоссалар белгилаш Оллоҳдандир, бандадан эмас. Банданинг буларга мутлақо таъсири йўқ. Қадар мана шу нарсадир. Қазо ва қадар баҳсидаги қадар инсон пайдо қилаётган нарсаларнинг хусусиятлари дейилади. Инсонга нарсалар ичига хусусиятларни яратиб қўйган зот Оллоҳ Таоло эканлигига иймон келтирмоқ вожибдир.

 

Мана шу жиҳатдан инсонга ҳукмрон доирада содир бўлаётган банданинг феъллари ва у нарсаларда пайдо қилаётган хусусиятлар «қазо ва қадар»дир. Қазо ва қадарнинг яхшилигию ёмонлиги Оллоҳдан эканлигига иймон келтиришнинг маъноси бу инсондан мажбурий суратда, қайтаришга қуввати йўқ ҳолда содир бўлаётган инсоннинг феъллари ва нарсаларда пайдо қилаётган хусусиятлар бандадан эмас, банданинг дахли ҳам йўқ, фақат Оллоҳдан эканлигига иймон келтиришдир. Шу сабабли ихтиёрий феъллар қазо ва қадар баҳсидан чиқиб кетади. Бунинг сабаби бу феъллар инсондан ё инсонга ўз ихтиёри билан ҳосил бўлганлигидир. Оллоҳ инсонни, нарсалардаги хоссаларни, ғаризалар, узвий эҳтиёжларни ҳамда инсонга ажратиб берувчи ақлни яратган вақтда унга бир ишни бажариш ё бажармаслик ихтиёрини берди ва уни ишни бажариш ё бажармасликка мажбур қилмади. Ҳамда нарсаларнинг хоссаларини ғаризалару узвий эҳтиёжларда инсонни бирор ишни қилиш ёки қилмасликка мажбурлайдиган нарса ҳам қилгани йўқ. Шунинг учун инсон Оллоҳ унга бериб, шаръий таклифлар ўрни қилиб белгилаган ақл сабабли бирор ишни қилиш ёки қилмасликда ихтиёрга эга бўлди. Шунга кўра, яхшилик

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260